Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Исроил ва Фаластин уруши: 34 нафар фаластинлик ва 2 нафар исроиллик бола ҳалок бўлди

Исроил ва Фаластин уруши: 34 нафар фаластинлик ва 2 нафар исроиллик бола ҳалок бўлди

Исроил ва Фаластиннинг ХАМАС гуруҳи ўртасидаги зиддият Ғазо секторида 34 ва Исроилда икки  боланинг умрига зомин бўлди. Бу  ҳақда  ЮНИСEФнинг  Яқин  Шарқ  ва  Шимолий  Африка  бўйича  вакили  Жулиет  Тума маълум қилди, деб хабар беради "РИА Новости".

"ЮНИСEФга келган хабарларга кўра, 10 майдан бери Ғазо секторида 34 бола ўлдирилган. Шундай қилиб,  ўтган тўрт кун ичида  34  нафар  фаластинлик  бола  ўлдирилди,  бу жуда катта рақам.  Шунингдек,  Исроилда икки бола вафот этди”, деди Тума.

Бундан ташқари, 14 май  куни  Ғазо  секторидаги  35  та  мактаб  ва  Исроилдаги  учта  мактаб  зарар  кўрди, деб ёзади ЮНИCEФ твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Исроил  ҳукуматининг  Қуддусдаги  бир  неча  араб  оилаларини  уйларидан  ҳайдаб  чиқариш тўғрисидаги қарори ва ундан кейинги намойишлар ортидан 10 май куни Исроил ва ХАМАС  ўртасида қуролли тўқнашув бошланди. 10 май куни гуруҳ Исроил ҳудудига қатор ракета ҳужумларини  уюштирди. Бунга жавобан, ИД Ғазо секторини ўққа тутишни бошлади.

Киритилди: 16:52 15.05.2021. Ўқилди: 3655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!