Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил ўн минглаб аскарларни барча чегараларга жойламоқда

Исроил ўн минглаб аскарларни барча чегараларга жойламоқда

Исроил Бош штаб раҳбари генерал-лейтенант Эял Замир Эронга берилган зарбалардан сўнг армия ўн минглаб аскарни чақириб, барча чегараларда тайёргарлик кўраётганини айтди.

Аввалроқ Исроил армияси Эрондаги ядровий дастур ва ҳарбий объектларга алоқадор ўнлаб нишонларга зарба бергани ҳақида хабар берган эди. Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси расмий вакили Иброҳим Ризоий Эрон Исроил ҳужумини жавобсиз қолдирмаслигини айтди. Ynet портали Исроилга Яман, Ливан ва Суриядан кучли зарбалар берилишига тайёрланаётгани ҳақида хабар берди.

"Биз ўн минглаб аскарларни чақириб, барча чегараларда тайёргарлик кўряпмиз", — дейилади Бош штаб бошлиғи Телеграм каналида эълон қилинган баёнотда.

Киритилди: 09:30 13.06.2025. Ўқилди: 1371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!