Исроил Эрон ҳудудида жойлашган стратегик нуқталарга навбатдаги ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Эроннинг ISNA агентлиги хабарига кўра, зарбалар Шарқий Озарбайжон вилоятидаги Илхчи ҳудуди ва Тебриздаги Шаҳид Медени халқаро аэропорти атрофида амалга оширилган.
Аэропорт яқинида жойлашган радиолокация объектлари нишонга олинган;
Ардабил шаҳрида ракета қурилмасига зарба берилган;
Теҳрондаги турар-жой манзили ҳам зарбага учрагани ҳақида хабарлар бор.
Маълумотларга кўра, бу ҳужумлар Исроил томонидан Эроннинг ҳарбий ва стратегик инфратузилмасини йўқ қилишга қаратилган кенг кўламли операциянинг бир қисми сифатида амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Исроил ва Эрон ўртасидаги низо янада кучайиб, икки давлат бир-бирининг ҳудудига ҳаво ва ракеталар орқали ҳужумлар уюштирмоқда.
Ҳужумлар бўйича Исроил томони ҳозирча расмий баёнот бермаган.