2023 йил 7-октабр куни Хамас террор ташкилотининг минглаб жангарилари Ғазо секторидаги Исроил қишлоқларига ҳужум қилди. Ҳужумда оддий ғазоликлар ҳам қатнашган.
Ушбу теракт оқибатида 1400 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Террорчилар 250 кишини гаровга олди, улардан 100 дан ортиғининг тақдири ҳозиргача номаълумлигича қолмоқда.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазода ҲАМАСни мағлуб этиш ва гаровга олинганларни озод қилиш мақсадида террорчиликка қарши «Темир қиличлар» операциясини бошлади. Биринчи мақсадга амалда бир йил ўтиб эришилди, иккинчисига эса эришилмади.
Можаро тезда катта миқёсга чиқди. Ливан Ҳизбуллоҳи 2023 йил 8-октабрда чегара ҳудудларини ўққа тута бошлаган ва 60 мингдан ортиқ исроиллик ҳамон ўз юртида қочқин бўлиб қолмоқда. Ушбу таҳдидни бартараф этиш учун ИД яқинда Ливанда операция бошлади.
Ироқдаги Эронпараст гуруҳлар Исроилга учувчисиз учоқлардан ўқ узмоқда. Яманнинг ҳутийлари Қизил денгизни блокадага олганини эълон қилди. Бир қанча фронтларда уруш давом этмоқда.