Исроил Суриянинг марказий қисмидаги Хомс вилоятига ҳаво ҳужуми уюштирди.
Маҳаллий манбалардан олинган маълумотларга кўра, Исроил Ҳомс жанубидаги Шиншар қишлоғига ҳаво ҳужуми уюштирган.
Исроил ҳужум ҳақида ҳозирча ҳеч қандай баёнот бермади.
2011 йилда Сурияда фуқаролар уруши бошланганидан бери Исроил вақти-вақти билан Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар ва Сурия армиясига тегишли ҳарбий объектларга зарбалар бериб келмоқда.