Бугун 30 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Исроил сиёсатчилари жанг қилиш истагида рақобатлашмоқда

Исроил сиёсатчилари жанг қилиш истагида рақобатлашмоқда

Исроилнинг ўта ўнг қанот миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир Ҳизбуллоҳ билан сулҳ тузилса, мамлакат ҳукуматини тарк этиш билан таҳдид қилди.

«Агар вақтинчалик оташкесим имзоланса, яҳудий кучи коалицияда қатнашмайди», деди Бен Гвир ўзининг ўта ўнг партиясига ишора қилиб. «Агар вақтинчалик сулҳ доимий бўлиб қолса, биз ҳукуматни тарк этамиз.»

📣 Пайшанба куни Бош вазир Бенямин Нетаняху «Ҳизбуллоҳ» билан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги хабарларни рад этганини ва ҳарбийларга тўлиқ куч билан жангни давом эттиришни буюрганини айтди.

❕ Ғарб дипломатлари исроиллик сиёсатчиларнинг сўнгги баёнотлари Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни издан чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди, бу эса кенг кўламли урушга олиб келиши мумкин, деб ёзади Исроилнинг Ҳааретз газетаси.

Киритилди: 08:28 27.09.2024. Ўқилди: 842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!