Исроил разведкаси Ҳизбуллоҳ гуруҳининг аъзолари, уларнинг жойлашуви ва иерархиясини тўлиқ очиб бериш мақсадида йиллар мобайнида терабайтлаб тасвирлар йиққан — Financial Times.
Маълумотлар, хусусан, гуруҳ аъзоларининг оила аъзолари телефонларидан ва ҳатто овозларни ёзиб оладиган замонавий телевизорларнинг масофадан бошқариш пултларидан олинган.
Аммо катта маълумотлар оқими Ҳизбуллоҳнинг Суриядаги урушда президент Башар ал-Ассад томонида қатнашган вақтда олинган.
Нашр манбаларининг айтишича, Исроил ўтган йилнинг октябр ойида Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳни йўқ қилишга тайёр бўлган, бироқ ҳавога кўтарилган самолётлар Қўшма Штатлар талабига биноан қайтарилган.