Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил расмийлари БМТнинг Ғазога шошилинч гуманитар ёрдам етказиш миссияларига тўсқинлик қилмоқда

Исроил расмийлари БМТнинг Ғазога шошилинч гуманитар ёрдам етказиш миссияларига тўсқинлик қилмоқда

БМТ Бош котибининг матбуот котиби ёрдамчиси Стефани Тремблей маълум қилишича, Исроил расмийлари Ғазога гуманитар ёрдам юбориш учун БМТ томонидан режалаштирилган мувофиқлаштирилган миссияларни рад этишни давом эттирмоқда. Бу пайтда Исроилнинг сектордаги қамал сиёсати еттинчи ҳафтасига қадам қўйди.

Тремблей журналистларга маълум қилишича, чоршанба куни Исроил расмийлари билан келишилган олтита режалаштирилган гуманитар ҳаракатдан фақат иккитасига рухсат берилган. "Қолган тўрттаси рад этилди, жумладан, Рафаҳдан ёқилғи олиш учун жуда зарур бўлган битта миссия ҳам," дея таъкидлади у.

БМТ маълумотларига кўра, март ойидан бери Исроил минтақага киритилаётган ёрдамни бутунлай тўхтатди, электр таъминотини узиб қўйди, қуруқликдаги ҳарбий тажовузларни кенгайтирди ва анклавни бомбардимон қилишни қайта бошлади. Бу эса фаластинликларни 2023 йил октябрь ойида бошланган урушдан бери энг оғир гуманитар инқирозга дучор қилди.

Вазиятнинг яхшиланиш эҳтимоли камдек кўринмоқда. Чоршанба куни Исроил мудофаа вазири исраэл Катс Ғазо секторига ҳеч қандай гуманитар ёрдам киритилмаслигини ва Исроил қўшинлари Ғазодаги "хавфсизлик ҳудудлари" деб номланувчи жойларда номуайян муддатга жойлашишини маълум қилди.

Киритилди: 21:48 17.04.2025. Ўқилди: 853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!