Босқинчи Исроил армияси Ғазонинг энг жанубидаги Рафаҳ шаҳрини тўлиқ қуршаб олиб, уни минтақанинг қолган қисмидан ажратиб қўйди.
БМТнинг гуманитар масалалар бўйича вакили Аl Jazeera телеканалига маълум қилишича, Исроилнинг Ғазодаги сув тизимларига ҳужумлари ва таъмирлаш ишларини тўхтатиб қўйиши фаластинликлар учун "мутлақо фожиали" вазиятни келтириб чиқарган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши урушида камида 50 912 нафар фаластинлик ҳалок бўлгани ва 115 981 нафари яраланганини тасдиқлади. Ҳукумат матбуот хизмати эса вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлган деб тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 нафардан ошганини маълум қилди.