Мадридда бўлиб ўтган Ғазо ва фаластинлик асирларни қўллаб-қувватлаш халқаро форумида сўзга чиққан Фаластин асирлари жамияти раҳбари Эмжед Нажар Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларнинг аҳволи “ҳалокатли даражага етгани”ни маълум қилди.
Нажарнинг таъкидлашича, қamoқхона маъмурияти фаластинлик маҳбусларга нисбатан босим ва зўравонликни кучайтирган. Унинг сўзларига кўра, “фашистик мойилликка эга миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ўз қасос сиёсатини кучайтирар экан, маҳбусларга қарши очиқ провокациялар ва ҳатто қатлларга даъват қилиб, инсон ҳуқуқларини топтамоқда”.
Жамият раҳбари халқаро ҳамжамиятни бу ҳолатга бефарқ бўлмасликка, БМТ назорати остида мустақил халқаро қўмита тузиб, қамоқхоналардаги ҳолатни ўрганишга чақирди. Шу билан бирга, у Европа судларини универсал юрисдикция асосида зўравонлик ва қотилликларда айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортишга даъват этди.
Аввалроқ Исроил ОАВ қamoқхоналарда фаластинлик маҳбусларнинг қўллари орқага боғланган ҳолда ерда ётганини акс эттирган тасвирларни тарқатганди. Бен-Гвир эса бу ҳолатни “етарли жазо эмас” деб баҳолаб, “ўлим жазоси керак” деган баёнот билан чиқди.
Нажар бу каби баёнотлар фаластинлик маҳбусларга нисбатан муносабатни янада ёмонлаштираётганини таъкидлаб, “бу инсонликка қарши жиноят ва халқаро аралашувни талаб қилади”, деди.