Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил президенти 2023 йил 7 октябрдан бери илк бор Ғазога ташриф буюрди

Исроил президенти 2023 йил 7 октябрдан бери илк бор Ғазога ташриф буюрди

Ғазо секторига ташрифи чоғида Исроил президенти Исаак Герцог исроиллик ҳарбий хизматчиларга радикаллар томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича “интенсив музокаралар” олиб борилаётганини айтди.

Бу ҳақда яҳудий давлати раҳбари идораси маълум қилди.

Қайд этилишича, Герцог Фаластин анклави ҳудудига 2023 йил 7 октябрдан бери биринчи марта келган.

"Биз Ғазо секторида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳаракат қиляпмиз. Биз халқаро қонунларга мувофиқ инсонпарварлик ёрдамини кўрсатамиз. Бу ёрдамни саботаж қилишга уринаётганлар - ХАМАС ҳаракати ва унинг тарафдорлари", - деди Герцог.

Унинг сўзларига кўра, исроиллик гаровга олинганларни уйига қайтариш энг долзарб вазифа ва ҳозирда бу борада қизғин музокаралар олиб борилмоқда. Герцог "тез орада минтақада сезиларли ўзгаришларга олиб келиши мумкин бўлган яхши хабарлар бўлишига умид қилишини" қўшимча қилди.

Киритилди: 08:30 24.07.2025. Ўқилди: 986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!