Исроилнинг урушдан олдинги энг гавжум порти бўлган Эйлат порти Яман ҳусийларининг Қизил денгиздаги ҳужумларидан сўнг тижорат фаолияти йўқлиги сабабли банкротлик эълон қилди.
2022 йилнинг тўртинчи чорагида бироз ўсганига қарамай, порт саккиз ой давомида ҳеч қандай фаолият ёки даромад кўрмади. Бу ҳақда порт бош директори Гидеон Голберт маълум қилди.
Якшанба куни Кнессетнинг Иқтисодий ишлар бўйича қўмитаси билан учрашувда Эйлат порти бош директори Гидеон Голбер шундай деди: «Порт саккиз ойдан бери ҳужумлар туфайли ёпилди, бу унинг даромади йўқлигини англатади». Бош директор, шунингдек, агар вазият давом этса, порт ходимларини вақтинча ишдан бўшатишга тўғри келиши мумкинлигини таъкидлади.
Яман ҳусийларининг Қизил денгиздаги ҳужумлари транспорт ҳажмининг 85 фоизга қисқаришига олиб келди, бу эса портни июль ойи бошида Исроил ҳукуматидан молиявий ёрдам сўрашга ундади.
📉 Исроил ялпи ички маҳсулоти 2023 йил октабрдан декабргача деярли 20 фоизга камайди. Исроилнинг Маарив газетасига кўра, шу вақт ичида тахминан 46 минг исроиллик бизнес ёпилган. Ўтган йилнинг октабр ойидан бошлаб хорижий туризм амалда тўхтагани вазиятни янада оғирлаштирмоқда.
🧳 Октябрдан декабргача деярли ярим миллион исроиллик яҳудий давлатини тарк этди.