Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исроил ОАВ: Нетаняҳу октябрда фаластинликларни Ғазодан чиқариш бўйича музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда

A A A
Исроил ОАВ: Нетаняҳу октябрда фаластинликларни Ғазодан чиқариш бўйича музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда

Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳу ҳукуматнинг юқори мартабали аъзолари билан «ихтиёрий миграция» шиори остида фаластинликларни Ғазо секторидан бошқа мамлакатларга чиқариш режасини муҳокама қилди.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, йиғилишда келгуси ой бошидан фаластинликларнинг Ғазодан чиқиб кетишига рухсат бериш масаласи кўриб чиқилган.

Хавфсизлик хизматлари ҳаво ва қуруқлик йўллари орқали «ихтиёрий миграция» баҳонасида фаластинликларни чиқариш режасини тақдим этган. Шу билан бирга, Исроил айрим Африка давлатлари билан музокаралар олиб боргани, аммо ҳозирча келишувга эришилмагани маълум қилинди.

Исроил бош вазири матбуот хизмати эса бу хабар юзасидан изоҳ бермади.

Тел-Авив ҳукумати 2023 йил 7 октябрдан бери ҳужум ва очликдан азият чекаётган 2,3 миллион аҳолини «ихтиёрий миграция» ниқоби остида депортация қилишни режалаштираётгани таъкидланмоқда.

Нетаняҳу шу ойда берган интервюсида: «Ғазони тарк этиш ҳар бир фаластинликнинг асосий ҳуқуқидир. Мен Рафаҳ чегарасини очишим мумкин, аммо Миср уни дарҳол ёпади», деган.

У, шунингдек, Мисрнинг фаластинликларни мажбуран чиқаришга қарши эканини таъкидлаб, «Ғазони қайта қуриш режалари бор, аммо аҳолининг ярми уни тарк этишни хоҳламоқда. Бу оммавий депортация эмас», дея қўшимча қилган.

Киритилди: 13:33 12.09.2025. Ўқилди: 1717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!