Исроил авиацияси Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳни ўлдириш учун бир неча дақиқа ичида Ливанга 80 дан ортиқ бомба ташлаган, деб ёзади New York Times Исроилнинг икки юқори мартабали ҳарбий амалдорига таяниб.
Насруллоҳ ўлдирилган куни Ливанга зарбалар бериш учун Исроил армияси томонидан жойлаштирилган видеода газета камида 15 910 кг БЛУ-109 бункер бомбаларини ҳисоблаган.
Аввалроқ «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ўз бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг Исроилнинг Байрутга берган ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлганини тасдиқлаган эди.