Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил музокаралар давомида ХАМАСдан гаровга олинганлар рўйхатини олмаган

Исроил музокаралар давомида ХАМАСдан гаровга олинганлар рўйхатини олмаган

Исроил музокаралар давомида Ҳамасдан Ғазо сектори бўйича муҳокама қилинган келишув доирасида радикаллар озод қилишга тайёр бўлган гаровга олинганлар рўйхатини ҳалигача олмаган.

Бу ҳақда ТАСС агентлигига Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху идораси маслаҳатчиси Дмитрий Генделман маълум қилди.

"Исроил музокаралар давомида ўғирланган фуқароларнинг исмларини олмади", деди у агентликнинг тегишли саволига жавобан. Шу билан бирга, Генделман "Исроилнинг музокаралар гуруҳи кейинги 24 соат ичида Қатарга учиб кетиши мумкин" деб таъкидлади.

Реутерс агентлиги Хамас вакилига таяниб хабар беришича, ҳаракат Ғазо сектори бўйича келишув доирасида радикаллар озод қилишга тайёр бўлган 34 нафар гаровга олинганлар рўйхатини тасдиқлаган.

Киритилди: 02:05 06.01.2025. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!