Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац яқинда Франция президенти Эммануэль Макроннинг Фаластин давлатини тан олиш ҳақидаги чақириғига кескин жавоб қайтарди.
"Улар қоғозда Фаластин давлатини тан олади, биз эса ерда яҳудийлар давлатини қурамиз. Қоғоз тарих ахлатхонасига ташланади, Исроил давлати эса гуллаб-яшнайди," - дея Кацнинг сўзларини келтиради The Times of Israel нашри.
Шунингдек, у Францияни санкциялар билан таҳдид қилишдан огоҳлантириб, бундай чоралар Исроилни синдира олмаслигини таъкидлади.
Кац Исроил босимга берилмаслигига ва ўз сиёсатидан воз кечмаслигига ишонтирди.