Исроил мудофаа вазири Ёав Галант ЦАХАЛнинг стратегик бўлими бошлиғи генерал-майор ЭлиЭзер Толедано билан биргаликда Ливандаги жанговар ҳаракатларнинг бориши ҳақида Исроил ҳукуматига ҳисобот тақдим этди.
Мудофаа вазири ўз нутқида Исроил ҳали ҳам Америка қуроллари ва самолётларига қарамлигини, аммо Мудофаа вазирлиги Исроил ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун бор кучи билан ишлаётганини таъкидлади.