Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Мадримов россиялик Жаҳон чемпиони билан жанг қилиш истагида

Исроил Мадримов россиялик Жаҳон чемпиони билан жанг қилиш истагида

Boxing Scene нашри журналисти Ленс Пагмайр проф бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича собиқ чемпион Исроил Мадримов ҳақида маълумот берди.

Пагмайрнинг сўзларига кўра, Исроил яна бир-иккита жангдан кейин IBF камари соҳиби Бахрам Муртазалиевга қарши рингга кўтарилиш ниятида.

"Исроил Мадримов Кроуфорд ва Ортис билан жангда орттириб олган бурнидаги ва бошқа жароҳатлардан тикланмоқда. Режа бўйича у бир ёки иккита жанг ўтказиб, кейин супер ярим ўрта вазнда IBF чемпиони Бахрам Муртазалиевга қарши чиқмоқчи", деб ёзган Пагмайр ўзининг X саҳифасида.

Маълумот учун, 30 ёшли Хоразмда туғилган Исроил Мадримов проф фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, 10 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. 32 яшар россиялик Бахрам Муртазалиев ҳисобида эса бирорта мағлубиятсиз 23 та ғалаба мавжуд.

Киритилди: 20:14 29.07.2025. Ўқилди: 1032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!