Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроил Ливанда пейжерларни портлатиш операциясини тайёрлаш учун 15 йил вақт сарфлади

Исроил Ливанда пейжерларни портлатиш операциясини тайёрлаш учун 15 йил вақт сарфлади

Исроил 15 йилдан бери Ливан ҳудудида пейжерларни портлатиш операциясини режалаштирган.

Бу ҳақда ABC телеканали манбаларга таяниб хабар берди.

Улар яҳудий давлати Ливаннинг турли ҳудудларида портлаган алоқа мосламаларини ишлаб чиқаришда иштирок этганини тасдиқлади. Бунинг учун Исроил пейжерлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бир нечта олд компанияларни яратди. Қолаверса, ушбу корхоналарнинг айрим ходимлари аслида кимга ишлаганликларини ҳам билишмаган.

Ушбу ташкилотлардан бири Будапештда рўйхатдан ўтган BAC Consulting бўлиб, шартнома бўйича Тайваннинг Gold Apollo компанияси бренди остида пейжерлар ишлаб чиқариши керак эди, дея қайд этади ABC. Бироқ, Венгрия ҳукумати вакили телеканалга ушбу қурилмалар Венгрияда йўқлигини ва BAC Consulting фақат "реселлер" эканлигини ва мамлакатда ҳеч нарса ишлаб чиқармаслигини айтди.

ABC манбалари, шунингдек, АҚШ Марказий разведка бошқармаси бундай операцияларни тинч аҳоли учун ўта хавфли деб билиши ва шунинг учун ўз фаолиятида бундай тактикадан воз кечишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 17 ва 18 сентябрь кунлари Ливанда кўплаб алоқа воситалари портлаши содир бўлган эди. Ливаннинг турли ҳудудларида қуёш панеллари ва литий-ионли батареялар билан ишлайдиган телфонлар, телефонлар ва қурилмалар портлади.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, сешанба ва чоршанба кунлари мамлакатда содир бўлган портлашларда 37 киши ҳалок бўлган, 708 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Киритилди: Бугун 09:49. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!