Бу Голан тепаликларида 12 боланинг ўлимига сабаб бўлган аҳоли пунктига қилинган ҳужумга жавоб бўлиши мумкин.
Дастлабки маълумотларга кўра, Исроил мудофаа кучлари Бейрутда Маждал Шамсдаги болалар ўлими учун жавобгар бўлган Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали қўмондони жойлашган манзилга зарба берган.
“Ал-Арабия”нинг хабар беришича, ҳужум “Ҳизбуллоҳ”нинг Байрутнинг Даҳия туманидаги биноларидан бирига урилди.
Исроил нашрларининг ёзишича, ҳужумда Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали амалдори «Ҳаж Моҳсен» нишонга олинган.
Ҳаж Моҳсен Ҳизбуллоҳнинг «юқори аниқликдаги ракеталар» лойиҳаси қўмондони ҳисобланади. Уни, шунингдек, ташкилотнинг «2-рақамли» аъзоси деб ҳам аташади.