Исроил ҳарбийлари Ливан жанубида янги зарбалар серийасини бошлади, уларнинг мақсади "Ҳизбуллоҳ" ташкилотининг ҳарбий объектларини йўқ қилишдир.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, зарбалар қурол-яроғ омборларига берилган, шунингдек, битта ракета отиш мосламаси ҳам урилган.
"Ушбу қуролларнинг мавжудлиги ва "Ҳизбуллоҳ" террор ташкилотининг бу ҳудуддаги фаолияти Исроил ва Ливан ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувларни бузишдир”, деб ҳисоблайди Исроил томони.
Бундан ташқари, кун давомида Ливан жанубидаги Аита аш-Шаб қишлоғи яқинида берилган аниқ зарба натижасида "Ҳизбуллоҳ" қуролли тузилмалари аъзоларидан бири йўқ қилинди, дея қўшимча қилди армия.