Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил кучлари босиб олинган Ғарбий Соҳил бўйлаб уюштирган рейдларда камида 20 нафар фаластинликни қўлга олди

Исроил кучлари босиб олинган Ғарбий Соҳил бўйлаб уюштирган рейдларда камида 20 нафар фаластинликни қўлга олди

Бу ҳақда Фаластин Озодлик Ташкилоти қошида фаолият юритувчи Маҳбуслар ва озод қилинганлар ишлари бўйича комиссия ва Фаластин асирлари жамияти қўшма баёнотида айтилади.

Баёнотга кўра, Исроил ҳарбийлари 25-март куни кечқурундан то тонгга қадар Ғарбий Соҳилнинг бир қанча шаҳарларида рейдлар ўтказган, улар давомида камида 20 нафар фаластинлик, жумладан собиқ маҳбуслар қўлга олинган.

Ҳужжатда, шунингдек, Исроил армияси Ғарбий Соҳил шимолида жойлашган Женин ва Тулкарм шаҳарларига бир неча ҳафтадан бери ҳужумларини давом эттираётгани қайд этилган.

Ушбу операциялар давомида оммавий ҳибсга олиш ва жойида сўроқ қилиш ишлари олиб борилади. Бундан ташқари, кўплаб фаластинлик оилаларнинг уйлари фаластинликлар гаровга олинган ҳарбий штабга айлантирилмоқда.

19-январ куни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувининг кучга кириши ортидан, Исроил 21-январ куни ишғол остидаги Ғарбий Соҳил шимолидаги қочқинлар лагерларида кенг кўламли операция бошлади.

Операция натижасида кўплаб фаластинликлар ҳалок бўлди, яна юзлаб одамлар ҳибсга олинди.

Киритилди: 23:08 26.03.2025. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!