Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил Кнессетда тарихий хатога йўл қўйди

Исроил Кнессетда тарихий хатога йўл қўйди

UNRWA'ни ҳеч қандай ёрдам муқобилисиз тақиқлаш «фожиали» қарордир.

Исроил ҳукумати парламенти БМТнинг фаластинлик қочқинларни қўллаб-қувватловчи агентлигини тақиқлаш учун овоз берганидан кейин UNRWАнинг ёрдам тарқатиш ҳаракатларига муқобил вариант таклиф қилмади, дейди собиқ исроиллик дипломат Алон Лиел.

«Менимча, Исроил Кнессетидаги овоз бериш жаяёни тарихий хато. Бу бизнинг парламентимиз ва яҳудий халқи ўтган йилнинг 7-октабр таъсиридан ҳануз жароҳатда эканини кўрсатади», деди Лиел Ал-Жазира телеканалига.

Исроил жамоатчилиги «UNRWA ҳақиқатда нима қилаётгани ҳақида жуда кам маълумотга эга», дея қўшимча қилди у ва Кнессетдаги овоз бериш БМТ низомини бузиш эканлигини таъкидлади.

«Блинкеннинг бу ерга ташрифи чоғида Нетаняху билан учрашувида улар муҳокама қилган асосий масала инсонпарварлик ёрдами Ғазодаги аҳолига қандай етиб бориши эканини биламан. Бўшлиқни тўлдирадиган ҳеч ким йўқ, шунинг учун бу фожиа», деди у.

Киритилди: 21:48 29.10.2024. Ўқилди: 2510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!