Мамлакат ҳукумати Испаниянинг Эл-Бурго шаҳрида Пасха байрами вақтида Бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг қўғирчоғи портлатилгани учун Испаниянинг Тель-Авивдаги бош дипломатига танбеҳ берганини маълум қилди.
Исроил ТИВ бунда Испания Бош вазири Педро Санчесни "иғвогарликда" айбламоқда.
Аввалроқ ушбу муниципалитет юзлаб томошабинларни жалб қиладиган йиллик тадбир давомида АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг қўғирчоқларидан фойдаланган эди.