Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини аннекcия қилмоқчи

A A A
Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини аннекcия қилмоқчи

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Исроил ҳукумати Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини аннекcия қилиш масаласини муҳокама қилмоқда, бу Фаластиннинг мустақил давлат сифатида тан олинишига жавоб сифатида амалга оширилиши мумкин, дея ёзмоқда агентлик.

Reuters манбаларининг хабар беришича, 1967 йилда босиб олинган ҳудудларни Исроил таркибига қўшиб олиш масаласи якшанба куни бош вазир Бинямин Нетаняҳу раислигида бўлиб ўтган ҳукумат йиғилиши кун тартибига киритилган.

Исроил томонидан босиб олинган ерларни қўшиб олиш масаласи бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Шу билан бирга, Исроил раҳбарияти тўлиқ аннексия вариантини кўриб чиқяптими ёки гап фақат алоҳида аҳоли пунктлари ҳақида кетяптими, номаълумлигича қолмоқда.

Киритилди: 23:05 01.09.2025. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!