Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил иккинчи учувчи капитанга ҳужум қилинган Flydubai самолётини уриб туширишга тайёр бўлган

Исроил иккинчи учувчи капитанга ҳужум қилинган Flydubai самолётини уриб туширишга тайёр бўлган


Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари иккинчи учувчи томонидан капитанга ҳужум қилинганидан кейин, бортда 150 нафар фуқароси бўлганига қарамай, Flydubai самолётини уриб туширишга тайёр эди. Бу ҳақда CBS News Исроилдаги вазиятдан бохабар бўлган икки манбасига таяниб хабар тарқатди.

Нашр манбаларига кўра, Исроилда 11 сентябр теракти сценарийсидаги ҳодисаларга реакция кўрсатиш учун ишлаб чиқилган ҳаракатланиш тартиби бор. Самолёт кескин пастлагач, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари экипаж билан боғланишга уринган. Бу иш бермаганидан кейин олдиндан шакллантирилган қўмита йиғилиши чақирилган ва бошқарув маркази ташкил этилган.

Исроил ўз ҳаво кенгликларини ёпган ва қирувчи самолётларини ҳавога кўтарган. Самолёт йўналишини ўзгартиргани ва Саудия Арабистонига учаётгани маълум бўлгач, қирувчилар қайтарилган, ўз навбатида, Саудия Арабистони ҳукумати ўз қирувчи самолётларини ҳавога чиқарган.

Протоколга кўра, самолётни уриб тушириш қарорини бош вазир қабул қилади. Манбаларнинг айтишича, самолёт осмонўпар бинолар, аэропортлар ёки қуруқликдаги бошқа нишонларга ҳужум қилиш мақсадида олиб қочилган бўлса, уни уриб тушириш камроқ талафот етказадиган ечим сифатида баҳоланади.

Ўтган ҳафта охирида Flydubai самолётининг иккинчи учувчиси ҳақида дастлабки маълумотлар пайдо бўлганди. Оммавий ахборот воситаларига кўра, у Ўмон фуқароси, 29 ёшли Ҳаммам ал-Ҳаммамий ҳисобланади. БАА ҳуқуқ-тартибот органлари уни сўроқ қилишни давом эттирмоқда.

Исроил нашрлари тергов жараёнидан хабардор манбаларга таяниб, иккинчи учувчи капитан Смит Маччҳарга ҳужум қилганидан кейин парвозни давом эттириш, Исроил ҳаво ҳудудига кириш ва Тел-Авив аэропортига қўниш учун рухсат олиш ниятида бўлганини хабар қилди. Шундан сўнг иккинчи учувчи Boeing 737 Мах 8 русумли самолётни 180 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари билан бирга аэропорт устига йўналтиришни ёки Тел-Авив марказидаги кўп қаватли бинога бориб урилиш орқали 11 сентябр терактини такрорлашни режалаштирган.

Киритилди: 22:02 06.10.2026. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!