Исроил Мудофаа вазири Исраэлт Катц Исроил мудофаа кучлари Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" марраларига зарба бераётганини тасдиқлади.
Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди.
Катцнинг сўзларига кўра, нишон мамлакат шарқидаги Бекаа водийсидаги, "Ҳизбуллоҳ"нинг энг йирик қурол ишлаб чиқарувчи заводи бўлган. Вазирнинг таъкидлашича, объект аллақачон Исроил армияси томонидан зарбага учраган.
Шунингдек, у гуруҳ жанговар имкониятларини тиклашга уринаётган бошқа нишонларга ҳам ҳужум қилинганини айтди.