Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубида бир қатор ҳаво ҳужумларини амалга оширди

Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубида бир қатор ҳаво ҳужумларини амалга оширди

Бир соат ичида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жанубидаги икки шаҳарга ҳаводан зарба берди.

Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

Аввалроқ Исроил армияси ҳаво ҳужумлари эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган, шундан сўнг қирувчи самолётлар Мухроуна ва Жебба шаҳарларига ҳужум қилган эди.

Агентлик маълумотларига кўра, Жебба шаҳрида аҳоли зич жойлашган турар-жой ҳудудидаги бинога зарба келиб, уни бутунлай вайрон қилган ва яқин атрофдаги ҳудудларга катта зарар етказган.

Кейинроқ Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ал-Мажадел ва Браашит шаҳарларига ҳужум қилди. Битта зарба Браашитдаги бинога тегиб, уни бутунлай вайрон қилди.

Киритилди: Бугун 06:45. Ўқилди: 193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!