Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Ғазо сектори марказига уюштирган рейдида 10 нафар фаластинлик, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Анадолу мухбири гувоҳларга таяниб хабар бермоқда.
Нусайрат ва Ал-Бурайж қочқинлар лагерлари ўққа тутилди.
Ал-Авде касалхонаси маъмурияти баёнотига кўра, Нусайрат қочқинлар лагерига қилинган ҳаво ҳужуми қурбонлари тўрт нафарининг жасади тиббиёт муассасасига етказилган. Ҳужум чоғида кўплаб қурбонлар ҳам борлиги хабар қилинган.
Исроил ҳарбий самолётлари Ал-Бурайж қочқинлар лагерини ўққа тутганида, 6 киши ҳалок бўлган ва кўп одамлар яраланган. Бу ҳақда Ғазо секторидаги фуқаролик мудофааси департаментининг Телеграм-каналидаги хабарда айтилади. Вайроналар ўрнида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.