Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил ҳарбийлари Яманга зарба берди

Исроил ҳарбийлари Яманга зарба берди

ЦАХАЛ кучлари 6 июл куни кечқурун Яманнинг Ҳодейда, Рас-Иса ва Ас-Салиф портлари ҳамда Рас-Қанатиб электр станциясига зарба бергани ҳақида хабар берди.

"Рўйхатда келтирилган портлар ҳусийлар томонидан Исроил давлати ва унинг иттифоқчиларига қарши террорчилик амалиётларини ўтказишда фойдаланиладиган қурол-яроғларни ташишда фойдаланилади", дейилади ЦАХАЛ хабарида.

Исроил ҳарбийларининг қўшимча қилишича, Рас-Иса портида 2023 йил ноябрида ҳусийлар томонидан қўлга олинган Galaxy Leader юк кемаси йўқ қилинган. ЦАХАЛ маълумотларига кўра, Яман ҳусийлари бошқа кемалар ҳаракатини кузатиш мақсадида унга радар ўрнатган.

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҳусийларга қарашли портлар ва электр станциясига ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳужум қилинганини тасдиқлади ва янги операсия “Қора байроқ” деб номланганини эълон қилди.

Айни пайтда ҳусийлар "Яман ҳаво кучлари Исроилнинг тажовузкорлигига қарши туришини" билдирди. Шунингдек, улар Тель-Авивдаги Бен-Гурион халқаро аэропортига гипертовушли баллистик ракета билан муваффақиятли зарба бергани ҳақида хабар берди.

Киритилди: 12:29 07.07.2025. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!