Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исроил ҳарбийлари 13 фаластинликни яралади

Исроил ҳарбийлари 13 фаластинликни яралади

Ишғол остидаги Ғарбий Соҳилдаги Жеричо шаҳридаги Ақаба Жабр қочқинлар лагерига Исроил ҳарбийлари томонидан уюштирилган рейд чоғида 13 нафар фаластинлик яраланди. Бу ҳақда “Анадолу”га Ерихо давлат касалхонаси бош директори Носир ал-Анани маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, исроиллик ҳарбийлар лагерга рейд ўтказаётганда очган отишма натижасида фаластинликлар яраланган. Вазиятлари оғир деб баҳоланган яна икки жабрдийда Рамаллоҳдаги Ал-Истишари касалхонасига етказилди, деди бош директор.

Маҳаллий манбаларга кўра, Ериходаги қочқинлар лагерига уюштирилган рейд чоғида исроиллик ҳарбийлар кўздан ёш оқизувчи газ, шунингдек, ҳақиқий ва резина ўқларни ишга солган. Ўз навбатида, ёш фаластинликлар исроиллик ҳарбийларнинг ҳаракатларига норозилик билдириб, уларга тош отди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, исроиллик ҳарбийлар лагер биноларининг бир қисмига зарар етказган, шунингдек, камида олти кишини ҳибсга олган.

Киритилди: 09:14 05.02.2023. Ўқилди: 1425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!