Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливандаги қурол омборига ҳужум қилди

A A A
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливандаги қурол омборига ҳужум қилди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари шанба куни Ливан жанубидаги Адлун ҳудудидаги қурол-яроғ омборига ҳужум қилди.

Бу ҳақда Ливаннинг NNA ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳаво ҳужуми натижасида қурбонлар бор.

Ҳужум натижасида ўқ-дориларнинг кучли портлаши содир бўлди. Расмийлар хавфсизлик нуқтаи назаридан Сайда-Сур трассасида ҳаракатланишни тўсиб қўйишга мажбур бўлди.

Ижтимоий тармоқларда портлашлар ва портлашлар натижасида юзага келган ёнғин тасвирлари тарқалди.

Исроил матбуотига кўра, ҳужум Ливан билан чегарадан тахминан 30 километр узоқликда содир бўлган.

Киритилди: 17:28 21.07.2024. Ўқилди: 1245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!