Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил гуманитар ёрдамни қуролга айлантирмоқда — Ғазо ҳукумати баёноти

Исроил гуманитар ёрдамни қуролга айлантирмоқда — Ғазо ҳукумати баёноти

Ғазода АҚШ ва Исроил назорати остидаги «гуманитар ёрдам марказлари» орқали юборилган ун миқёсини ўз ичига олган ёрдам қопларида кучли гиёҳванд модда — оксикодон аниқланган.

Ғазо ҳукумати медиа-офиси бу ҳолат учун Исроилга тўлиқ масъулият юклади ва буни «мудҳиш жиноят», деб атади. Баёнотда бу ҳаракат «паллистин жамиятини ичидан бузиш ва одамлар орасида қўшимча моддага боғлиқликни тарқатиш» мақсадида қилингани таъкидланди.

Ғазо расмийлари, шунингдек, Исроил армиясини «гуманитар ёрдам» ниқоби остида бу моддаларни контрабанда қилиш орқали блокадани ўз манфаатларида қўллашда айблади. АҚШ ва Исроил томонидан бошқарилаётган ёрдам марказлари эса «ўлим тузоғи» деб аталиб, қаттиқ қораланди.

Киритилди: 11:26 29.06.2025. Ўқилди: 402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!