Бугун 28 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил "геноцид ва этник тозалаш"ни давом эттириб, Ғазонинг 77 фоизини назорат қилмоқда

Исроил "геноцид ва этник тозалаш"ни давом эттириб, Ғазонинг 77 фоизини назорат қилмоқда

Ғазо ҳукуматининг Ахборот хизмати маълум қилишича, жиноятчи Исроил қуролли кучлари "узлуксиз геноцид ва этник тозалаш" орқали Ғазо секторининг 77 фоизини амалда назорат қилмоқда. Хизмат БМТ ва халқаро ҳамжамиятни "барча халқаро қонун ва меъёрларнинг очиқдан-очиқ бузилишини" тўхтатиш учун чоралар кўришга чақирмоқда.

Ғазо секторида тонг отганидан бери жиноятчи Исроил ҳужумлари натижасида камида 22 нафар фаластинлик, жумладан, журналист Ҳасан Мажди Абу Варда ва унинг бир неча оила аъзолари ҳалок бўлди.

Расмий маълумотларга кўра, Исроил чоршанба кунидан бери Ғазога ёрдам олиб кетаётган 100 та юк машинасининг киришига рухсат берган. Бироқ бу миқдор очлик хавфи остида қолган икки миллион аҳоли эҳтиёжларини қондиришга етарли эмас.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, жиноятчи Исроилнинг Ғазога қарши уруши оқибатида камида 53 939 фаластинлик ҳалок бўлган, 122 797 киши эса яраланган. Ҳукумат Ахборот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳам ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етганини маълум қилди.

Киритилди: 20:19 25.05.2025. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!