Исроил кучлари Ғазони бомбардимон қилишни давом эттирмоқда, шанба куни камида 40 фаластинлик ҳалок бўлди. Ёрдам ташкилотлари вакиллари жиноятчи Исроил қамалида "кенг миқёсли очарчилик ҳолати" юзага келаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.
ҲАМАС Миср пойтахти Қоҳирадаги воситачиларга "тинчлик ўрнатиш, асирларни алмашиш ва қайта тиклашни ўз ичига олган кенг қамровли келишувга эришиш бўйича ўз қарашларини" тақдим этганини маълум қилди.
АҚШ Яман ҳусийларига қарши ҳужумларини давом эттирмоқда. ОАВ хабар беришича, Санодаги бир неча туманлар бомбаланди, натижада камида саккиз киши яраланди.
Исроилнинг Ғазога қарши уруши 18 ой олдин бошланганидан бери 51 495 фаластинлик ҳалок бўлгани ва 117 524 нафари яралангани тасдиқланган. Ғазо ҳукумати матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ўлган деб тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етганини маълум қилди.