Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, яҳудий давлати раҳбарияти Фаластин анклавининг муҳим қисмини қўлга киритиш ва ушлаб туриш унга “Хамас” радикал ҳаракати устидан якуний ғалабага эришиш имконини беради, деб ҳисобламоқда. Нашр таъкидлаганидек, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва унинг яқин доиралари Американинг янги маъмуриятининг ҳужумкор ҳаракатлари ва Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ташкилотининг заифлашуви кўмагида Исроил армияси бундай ҳарбий амалиётларни ўтказиш учун етарли имкониятларга эга, деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, ХАМАС устидан якуний ғалабага эришиш учун Исроил ҳаракатнинг ер ости туннеллари ва бошқа инфратузилма объектларини бутунлай йўқ қилиши керак бўлади, бу бир неча ой ва ҳатто йиллар давом этиши мумкин. Нетаняхунинг янги стратегияси мухолифларининг фикрича, можарони сиёсий йўлга қўймасдан туриб, радикал ташкилотни йўқ қилиш шунчаки имконсиз бўлади.