"Бу Ғазо секторида ҲАМАСга қарши операцияларни “кучайтириш ва кенгайтириш” мақсадида амалга оширилмоқда", дея баёнот берди Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ).
Ҳарбийлар ҲАМАСнинг бутун инфратузилмасини (ер усти ва ер остидаги) йўқ қилиш учун янги ҳудудларда ҳаракат бошланишини эълон қилди.
18 март куни Исроил ҲАМАС билан икки ойлик сулҳ муваффақиятсизликка учрагач, Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлади. Шундан буён Ғазонинг катта ҳудудлари Исроил назоратига ўтди ва юз минглаб фаластинликлар яна ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди, минглаб инсонлар ҳалок бўлди. ҲАМАС асирлигида ҳозирча 2023 йил 7 октябр кунги ҳужум давомида гаровга олинган камида 59 исроиллик қолмоқда, улардан 24 нафари тирик бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.