Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 423 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Ғазонинг маркази бўлган Байт Лаҳия ҳамда Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 34 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 44429 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғазо ҳукумати: Ғазода ўлдирилган журналистлар сони 192 нафарга етди.
▪️Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо: Кўплаб ярадорлар тиббий манбалар етишмаслиги сабабли кўчаларда ўлмоқда. Куйишнинг биз илгари кўрмаган турлари мавжуд. Тақиқланган қуроллар қўлланилиши натижасида бутун таналар буғланиб кетмоқда.
▪️ЮНРВА: Карем Абу Шалем назорат пункти орқали ёрдам етказиб беришни тўхтатдик. Ғазода давом этаётган блокада ва Исроилнинг тўсиқлари туфайли гуманитар операцияни амалга ошириш имконсиз бўлиб қолди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар 15 нафар фаластинликни, жумладан, болалар ва собиқ маҳбусларни ҳибсга олди. Женинда 4 ёш ўлдирилди. Наблусда кўчманчилар Юсуф пайғамбар қабрига бостириб киришди.
▪️Хусийлар АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг эсминеци ва учта юк кемаси: «Stena Impeccable», «Maersk Saratoga» ва «Liberty Grace»га 16 баллистик ва қанотли ракеталар билан ҳужум қилишди, шунингдек, Тел-Авивда ракеталар зарбини учирдилар.
▪️Босқинчилар Ливан жанубидаги Нақура шаҳридаги уйларга пулемётлардан ўт очди. Франция Исроилни ўт очишни тўхтатиш тартибини 52 марта бузганликда айблади.
▪️Human Rights Watch халқаро судга аъзо давлатларни Нетаняху ва Галантга қарши ҳибсга олиш ордерлари туфайли трибуналга қарши таҳдидларга жавоб беришга чақиради.