Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил Ғазо аҳолиси учун гуманитар ёрдамни самолётлардан ташлаб юборишга рухсат бермоқчи

Исроил Ғазо аҳолиси учун гуманитар ёрдамни самолётлардан ташлаб юборишга рухсат бермоқчи

Бу ҳақда биринчи бўлиб Исроил армиясининг радиоканали хабар берди. “Яқин кунларда яна Ғазо секторига гуманитар юклар ташлаб юборилади”, — деди Исроил манбаси Франциянинг AFP ахборот агентлигига.

Гуманитар ёрдамни ҳаво орқали Иордания ва Бирлашган Араб Амирликлари ташлаши керак. Мос равишда бу парвозлар Исроил ҳарбийлари билан мувофиқлаштирилади.

📌 Ўтган йили АҚШ армияси Иордания, Миср ва Франция билан ҳамкорликда Ғазонинг шимолига ўн минглаб овқат порцияларини ташлаб юборган эди.

Сўнгги пайтларда Фаластиннинг қирғоқ бўйидаги анклавидаги очарчилик хавфи ҳақида жиддий огоҳлантиришлар кўпайган. Исроил бу борада жавобгарликни ҲАМАС террорчилик ташкилоти ва БМТга юкламоқда. “Исроил рухсати билан юзлаб гуманитар ёрдам юк машиналари Ғазо секторига кирган, бироқ ёрдам аҳолига тарқатилмай қолмоқда”, — дейилади Исроил ташқи ишлар вазирлигининг 24-июлдаги баёнотида. Вазирлик хорижий журналистларга етказиб берилган ёрдамларни ҳам кўрсатди. Разведка маълумотларига кўра, ҲАМАС бу юкларнинг тўртинчи қисмини ўз жангарилари учун олиб қолмоқда ёки оддий аҳолига пуллаб юбормоқда. Ҳаво орқали ёрдам ташлаш ушбу муаммонинг ечими бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп ҲАМАС сулҳга тайёр эмаслигини очиқ айтди. Унинг махсус вакили Стив Уиткофф америкалик делегацияни музокаралардан чақириб олди. “Энди гаровга олинган исроилликларни уйга қайтариш учун бошқа вариантларни кўриб чиқамиз”, — деб ёзди Уиткофф ҲАМАС томонидан ўғирлаб кетилганлар ҳақида.

Киритилди: 15:15 26.07.2025. Ўқилди: 562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!