Исроил хавфсизлик маҳкамаси Мудофаа вазирлиги таркибида фаластинликларни Ғазо секторидан мажбуран чиқариб юборишни "мувофиқлаштирувчи" янги бўлинма ташкил этилишини маъқуллади.
Исроил Мудофаа вазирлиги расмий баёнотида, кеча кечқурун бўлиб ўтган хавфсизлик вазирлар маҳкамаси йиғилишида Исроил ҳарбий амалиётлари давом этаётган Ғазо секторида фаластинликларни кўчиришга қаратилган янги бирлик ташкил этишга қарор қилинганини билдирди.
Таъкидланишича, янги бўлинма фаластинликларни кўчириш учун қуруқлик, денгиз ва ҳаво йўллари орқали ҳаракатланишини мувофиқлаштириш учун жавобгар бўлади.
Баёнотда, шунингдек, Тель-Авив раҳбарияти АҚШ президенти Дональд Трампнинг фаластинликларни Ғазодан мажбуран чиқариб юбориш режасини амалга ошириш учун фаол иш олиб бораётгани таъкидланган.