Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил фаластинлик асирларни озод қилиш қароридан қайтдими?

Исроил фаластинлик асирларни озод қилиш қароридан қайтдими?

Исроил оммавий ахборот воситалари яҳудий давлати фаластинлик асирларни озод қилиш жараёнини тўхтатгани ҳақида хабар бермоқда. Исроил томони бунга етти нафар исроиллик асир озод қилинган пайтда юзага келган «тартибсизлик» сабаб бўлганини даъво қилмоқда.

Хабарларга кўра, ҲАМАС ҳаракати саккиз нафар исроиллик асирни озод қилган бўлсада, Исроил сўнгги дақиқада фаластинлик маҳбусларни қўйиб юборишдан бош тортган.

Исроил ҳукумати фаластинлик маҳбусларни келишилган муддатда озод қилмаслик қарорини расман тасдиқлади. Бош вазир Нетаняху девони эълон қилган баёнотда Исроил «фаластинлик асирларни озод қилишни ортга сургани» айтилади. Ҳужжатда 110 киши, жумладан 30 бола «террорист» сифатида тилга олинган.

💬 «Бош вазир Бинъямин Нетаняху ва мудофаа вазири Исроил Катц террорчиларни озод қилишни кейинги алмашинувларда асирларимиз хавфсиз равишда озод этилишига кафолат берилмагунча кечиктиришга қарор қилди», – дейилади Нетаняху девони баёнотида.

Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, фаластинлик асирлар аллақачон озод этилиш учун автобусларга жойлаштирилган эди, бироқ уларга транспортдан тушиш буюрилган.

Киритилди: 00:10 31.01.2025. Ўқилди: 630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!