Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил Фаластин давлатини Европада тузишни таклиф қилди

Исроил Фаластин давлатини Европада тузишни таклиф қилди

Исроил Кнессети спикери Амир Охана, Фаластин давлатини тан олмоқчи бўлган давлатлар уни Фаластин ҳудудида эмас, ўз пойтахтларида ташкил этиши кераклигини айтди.

Маъруза парламентлараро иттифоқ томонидан Женевада бўлиб ўтган Олтинчи Бутунжаҳон парламент спикерлари конференциясида бўлиб ўтди.

“Агар сиз Фаластин давлатини хоҳласангиз, уни Лондонда, Парижда, ўз мамлакатларингизда тузинг”, деди Охана ва бошқа мамлакатлардаги ҳамкасбларидан “ташвиқотдан кўра ҳақиқатни танлашни” сўради.

“Европанинг баъзи давлатлари тарафдори бўлган тинчлик фақат янада каттароқ урушга олиб келади. Лекин биз олиб бораётган уруш тинчликка олиб келади”, деди Исроил давлат арбоби.

Бу баёнот Европа давлатларининг Фаластинни тан олиш бўйича сўнгги ҳаракатларига жавоб сифатида берилган. Сешанба куни Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер, агар Исроил Ғазодаги гуманитар блокадани тўхтатмаса ва тинчликка қадам қўймаса, Лондон сентябрь ойида Фаластин давлатини тан олиши мумкинлигини маълум қилди.

Аввалроқ Франция Фаластин давлатини ҳеч қандай шартларсиз тан олишга ваъда берган эди, Мальта ҳам унга эргашди. 2023 йил октябридан Норвегия, Ямайка, Испания, Ирландия, Арманистон, Багам ороллари, Словения, Барбадос, Тринидад ва Тобаго аллақачон Фаластинни тан олишган, деб хабар беради trt.global.

Киритилди: 17:01 01.08.2025. Ўқилди: 811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!