Америка разведкаси Исроил етти соат ичида Эронга ҳужум қилишга тайёрланишини ҳисоблаб чиқди.
Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.
Газета манбаларига кўра, Исроил Эрон томонидан уранни бойитиш ишлари тўлиқ тўхтатилиши ва Эроннинг барча ядровий иншоотлари демонтаж қилиниши тарафдори. Исроил расмийлари Эрон ядро дастури бўйича келишув тузишга уриниб, Трамп Теҳронга уларни сақлаб қолишга имкон беради, деб қўрқади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарққа сафари олдидан Исроил расмийлари Вашингтонни Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилишга тайёр эканликлари ҳақида огоҳлантирган эди.