Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум кучлар Эронни Яқин Шарқдаги кенг кўламли урушга тортмоқчи эканини айтди ва шу билан бирга Исроил ҳукуматини хавфли "саргузаштлар"да айблади. Буларнинг барчасини у БМТдаги матбуот анжуманида айтди.
«Ҳизбуллоҳ ҳам, Ливан ҳукумати ҳам, Эрон ҳам кенг кўламли урушни хоҳламайди. Исроилдаги баъзи доиралар айнан шундай қилишга - Қўшма Штатларни унга тортиш умидида кенг кўламли урушни қўзғатишга ҳаракат қилмоқда, деган шубҳа бор. Ишончим комилки, бу шахсий амбицияларни ўз халқи ва минтақа халқлари манфаатларидан устун қўядиган энг хавфли режалар», — деди у.
Сергей Лавров Россия катта урушнинг олдини олиш учун барча имкониятларни ишга солаётганини, бу борада араб давлатлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилаётганини айтди.