Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Исроил Эрон ядровий қурол марказини йўқ қилди

Исроил Эрон ядровий қурол марказини йўқ қилди



Парчин ҳарбий мажмуаси ҳудудидаги ўта махфий «Талегҳан-2» ядро қуролини ишлаб чиқиш маркази октябрь ойида Исроил ҳаво ҳужуми чоғида вайрон қилинган эди. Яқин вақтгача у фаол эмас деб ҳисобланарди, деб ёзади Axios.

Эрон 2003 йилда уни музлатиб қўйгунга қадар марказ Эроннинг ядровий қурол дастурининг бир қисми бўлган. У ядровий қурилмани қувватлайдиган портловчи моддаларни синаш учун ишлатилган. Жорий йил бошида АҚШ ва Исроил разведка агентликлари ушбу объектдаги фаолликни қайд этган. Исроил зарбасидан сўнг олинган сунъий йўлдош суратларида марказ биноси бутунлай вайрон бўлганини кўриш мумкин.

Шу билан бирга, Ахиос АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхудан минтақадаги вазият кескинлашувига йўл қўймаслик учун Эроннинг кенг кўламли ҳужумига жавобан Эрон ядро иншоотларига ҳужум қилмасликни сўраганини эслатади.

Бироқ, Талегҳан-2 Эрон эълон қилган ядро дастурининг бир қисми эмас эди, шунинг учун Теҳрон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома бузилганлигини тан олмасдан туриб, ушбу объектни йўқ қилиш муҳимлигини эълон қила олмайди.

Киритилди: Бугун 13:39. Ўқилди: 407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!