Эронда бир неча спутник телеканаллар — «Farsat» ва «IRIB TV3» Исроилнинг киберҳужумига учради. Ҳужум пайтида эфирда ҳукуматга қарши намойишларга ва қўзғолонга чақирувчи материаллар намойиш этилган.
Эрон расмийларининг маълум қилишича, ҳужум фақат спутник орқали намойиш этиладиган телеканалларга таъсир қилган, кабель ва аналог эфирдаги каналлар ҳимояланган бўлган.