Исроил Мудофаа Кучлари Эрон инфратузилмасига бир қатор зарбаларни амалга оширди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати эълон қилди.
Зарбалар Теҳрон ва Исфаҳонда амалга оширилди.
"Исроил армияси Эрон томонидан қурол-яроғ, хусусан, баллистик ракеталар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган саноат объектларини нишонга олди. Исфаҳонда параллель равишда амалга оширилган зарбалар давомида Исроил баллистик ракета тизими билан боғлиқ ўнлаб нишонларга, жумладан, учириш мосламалари ва ракета сақлаш жойларига зарба берди", дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, Исроил Эроннинг баллистик ракеталари билан боғлиқ объектларига зарба беришда давом этади.