Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил Эрон ҳудудида махфий дрон базасини яратган

Исроил Эрон ҳудудида махфий дрон базасини яратган

Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган. Бу кенг кўламли операцияда бир вақтнинг ўзида бир нечта коммандо гуруҳлари, транспорт воситаларига ўрнатилган зарба берувчи тизимлар, шунингдек, Эрон ҳудудининг ўзидан учирилган дронлар иштирок этган.

Операция уч босқичга бўлинган:

1) Биринчи босқич:

Моссаднинг диверсия гуруҳлари Эроннинг зенит-ракета тизимлари яқинига қурол-яроғ тизимларини яширинча жойлаштирди. Операция бошлангач, бу тизимлар Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари билан биргаликда зарба берди.

2) Иккинчи босқич:

Бу босқичда Эроннинг ҳаво мудофааси тизимларини ишдан чиқариш мақсад қилинган. Зарба тизимлари махсус транспорт воситаларига ўрнатилган бўлиб, улар ҳаво ҳужумлари пайтида Эроннинг ПВО кучларига Исроил самолётларини уриб туширишга халакит берган. Маълумотларга кўра, бу операцияда тахминан 200 та Исроил самолёти иштирок этган.

3) Учинчи босқич:

Исроил қуролли кучлари Эроннинг “ер-ер” синфидаги баллистик ракета учириш мосламаларини, хусусан, Эсфежабад ҳарбий базасидаги қурилмаларни нишонга олди. Бу ракеталар Исроилгача етиб бориш қувватига эга эди. Ушбу босқичда дронлар қўлланилган бўлиб, улар Эрон ҳудудининг ўзидан учирилган.
Israel Hayomнинг ёзишича, Исроил Эрон ҳудудида яширин дрон базасини ташкил этишга муваффақ бўлган.

Киритилди: 14:04 13.06.2025. Ўқилди: 5532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!