Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчисиз самолёти Ал-Қунейтра провинциясидаги Мадинат ас-Салом шаҳридаги Сурия хавфсизлик кучларининг бош қароргоҳига зарба берди.
Бу ҳақда Sham TV телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, бинога учирилган ракеталар моддий зарар етказган, аммо қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Жума куни эрталаб дрон ушбу қишлоқда зенит пулемёти билан пикапни йўқ қилди. Исроил учувчисиз учоқлари Сурия жануби осмонида қолмоқда ва паст баландликда разведка парвозларини амалга оширмоқда.
Shafaq News агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги бир ой ичида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ва учувчисиз учоқлари жанубдаги Дара, Ал-Қунайтра ва Ал-Сувайда провинсияларида 34 та ердаги нишонга ҳужум қилган. Ушбу ҳужумларда 16 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, яна 3 нафари яраланди.