Исроилнинг БМТдаги элчиси Гилад Эрдан "Ҳеч қачон қайта такрорланмайди" маъносидаги сўзлар ёзилган юлдузни тақиб олиб, "баъзи аъзо давлатлар ўтган 80 йил ичида ҳеч нарса ўрганмаган", деб таъкидлади.
"Сизлар ҲАМАСнинг ваҳшийлигини қоралаб, гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишни талаб қилмагунингизча, юлдузни тақиб юрамиз”, — дея қўшимча қилди у. Доимий вакилнинг сўзларига кўра, ҲАМАС ҳужумидан кейин ҳар икки томоннинг йўқотишларини солиштириш нацистлар Германияси ва Буюк Британиянинг Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишларини солиштириш каби қабул қилиб бўлмас ҳаракатдир.
Холокост даврида еврейлар сегрегация рамзи сифатида сариқ юлдуз тақиб юришга мажбурланган.